Тошкентда “Range Rover Autobiography” олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Тошкент шаҳар ИИББ томонидан фирибгарларнинг алдовларига ишониб қолмасликни, оғзаки келишувларни нотариал тасдиқламасдан туриб пул ўтказишга шошилмаслик кераклиги тўғрисида кўп бора огоҳлантирилади. Лекин шунга қарамай, айрим фуқаролар қуруқ ваъдаларга ишониб, охир-оқибат фирибгарлар қурбонига айланишмоқда.

    Маълумотларга кўра, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 2023 йил 6 октябрь куни 32 ёшли Мирвали Н. 42 ёшли Зухритдин Н.нинг ишончига кириб, унга “Range Rover Autobiography” русумли автомобильни олиб беришини ваъда қилиб, 255 минг АҚШ доллари пулларни олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

    Ҳурматли фуқаролар! автомобилларни сотиб олиш ёки сотишда фирибгарлик тузоғидан эҳтиёт бўлинг! Олди-сотди шартномаларини фақат нотариал тартибда расмийлаштиринг , — дейилади хабарда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates