Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади

    Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳридан Қамчиқ довони орқали Фарғона водийси вилоятларига микроавтобус қатнови ташкил этилишини маълум қилди.

    Шу мақсадда 2024 йилнинг 1 май санасида шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича очиқ тендер танловлари бўлиб ўтади.

    Ушбу йўналишда қатновларни амалга оширишда қуйидаги талаблар мавжуд:

    • Қамчиқ довони орқали йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари ўн тўрттагача ўриндиққа эга бўлган М2 тоифадаги транспорт воситаларига;
    • бунда фақат 1 апрелдан 1 ноябрга қадар бўлган даврда кундузи;
    • ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган ва газ баллон ускуналари ўрнатилмаган;
    • секинлаштирувчи ускунаси (тоғ тормози) мавжуд бўлган;
    • ҳаракатни кузатиш навигация қурилмаси ва тахограф ўрнатилган транспорт воситаларида камида 7 йил стажи бор ҳайдовчиларга автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қатновни амалга оширишга рухсат берилади.
    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates