“Тоза ҳаво” ойлигининг иккинчи босқичи жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилади

    10 апрелидан 10 майига қадар ўтказилган республика “Тоза ҳаво” ойлигининг 1-босқичида жами 161 537 та автотранспорт воситаси қамраб олинди. Шундан 153 761 таси токсинлик даражаси, 7 776 таси эса тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилди.

    Текширувлар давомида автотранспорт воситаларининг 4 326 таси, яъни 2,7 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқори эканлиги аниқланди. Жумладан, Тошкент шаҳрида текширилган 11 078 та автотранспорт воситасининг 408 таси ёки 2.7 фоизида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори меъёрдан ортиқ.

    Ойлик давомида автотранспорт воситаларининг ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайгани кузатилди.

    Тадбир давомида ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 1 549 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан 246 миллион 225 минг сўм жарима чоралари қўлланилди ҳамда 1 525 тасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.

    Мазкур тадбир давомида мунтазам Йўл патруль хизмати масканларида, кўчаларда ҳамда автокорхоналарга кириш/чиқиш жойларида фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари текширилиб, уларда ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларида белгиланган нормалардан ортиқ бўлган тақдирда вақтинча тўхтатиб, таъмирлаш эвазига жами 92,8 тонна ифлослантирувчи модда атмосфера ҳавосига чиқарилишининг олди олинган.

    “Тоза ҳаво” ойлигининг иккинчи босқичи жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates