Ҳар йили анъананга айланган “Тоза шаҳар” акциясига бугун Нукус шаҳридаги темир йўл вокзали ёнида старт берилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этиб, барчани худуд ободлигига фаол қатнашишга чақирди.
Лойиҳа доирасида Нукус шаҳри худудидаги 20 дан ортиқ маҳаллалар чиқиндилардан тозаланади. Шунингдек, ободанлаштирилган жойларга ҳар хил манзарали ва мева кўчатлар экилади.