Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди

    Ҳукумат 29 август 2022 7442

    Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши пойдеворига капсула қўйди.

    Давлатимиз раҳбари бу лойиҳа билан жорий йил мартда вилоятга сафари чоғида танишган, уни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шулар асосида “пишитилган” лойиҳа ижобати бугунги хайрли кунларда – мустақиллик байрамимиз арафасида бошланди.

    Маросимда хоразмлик ёшуллилар, аёллар, ёшлар иштирок этди. Президентимиз улар билан мулоқот қилди.

    – Бугунги замонавий илм-фаннинг, электрон кашфиётларнинг туб замини Ал-Хоразмий бобомизнинг мислсиз илмий мероси билан боғлиқ. Биз бу билан нафақат фахрланашимиз, балки унга муносиб бўлишимиз керак. Шунинг учун Урганч шаҳрида буюк олим номи билан аталадиган алоҳида шаҳарча барпо этишга қарор қилдик, – деди давлатимиз раҳбари.

    Бу мажмуа Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд қилинади. Самолётдан тушган ҳар қандай одамнинг кўз ўнгида аввало мана шу гўзал маскан намоён бўлади. Шаҳарча марказида Хоразмий бобомизнинг муаззам ҳайкали ўрнатилади.

    Асосийси, бу ерда Ал-Хоразмий номидаги янги университет барпо этилади. Унинг қошида истеъдодли болалар учун ихтисослашган мактаб қурилади. Уларда ўқиган ёшлар шаҳарчада бунёд этиладиган илм-фан, инновация ва маданият марказларида фаолият кўрсатиб, буюк аждодимизнинг анъаналарини давом эттиради.

    Шунингдек, бу ерда технопарк ва офислар, тиббиёт, инновация ва маданият марказлари, хиёбонлар, мактаб ва боғчалар, спорт мажмуалари, автотураргоҳ, савдо ва маиший бинолар бўлади. 5 мингта хонадонли 104 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади. Иншоотлар “ақлли технологиялар” асосида жиҳозланади.

    Давлатимиз раҳбари мажмуа бунёдкорларини Мустақиллик байрами билан табриклаб, ушбу масъулиятли ва шарафли ишларида муваффақиятлар тилади.

    Шундан сўнг Президентимиз Хоразмга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates