“Бугун АҚШ Президенти ташқи савдо ва иқтисодий сиёсат фавқулодда вазиятни келтириб чиқарганини эълон қилди ва унинг фармони Қўшма Штатларнинг халқаро иқтисодий мавқеини мустаҳкамлаш ва америкалик ишчиларни ҳимоя қилиш учун жавоб тарифлари жорий этмоқда”, дейилади ҳужжатда. Унда қайд этилишича, доимий савдо тақчиллиги АҚШ ишлаб чиқариш базасини издан чиқарган, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун имконият қолдирмаган, муҳим таъминот занжирларини бузган ва АҚШ ҳарбий-саноат мажмуасини “хорижий рақибларга” қарам қилиб қўйган.
“Президент Трамп [бошқа мамлакатларнинг] шахсий мақсадлари йўлида Қўшма Штатлар имкониятларидан фойдаланишини истамайди ва божлар адолатли савдони таъминлаш, америкалик ишчиларни ҳимоя қилиш ва савдо мувозанатида тақчилликни камайтириш учун зарур деб ҳисоблайди – бу мутлақо зарур”, деди Оқ уй.
2 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ўз мамлакати импорт қилинадиган товарларга минимал божхона тўлови ставкасини 10 фоиз қилиб белгилашини маълум қилди. Айрим давлатлар учун у индивидуал тарифларни белгилади. Бундан ташқари, АҚШ маъмурияти 3 апрелдан бошлаб барча импорт қилинган автомобилларга 25 фоизлик божхона тўловларини жорий қилади, деб хабар беради tass.ru.