Туркия билан геология соҳасида ҳамкорлик янада кенгайтирилади

    Саноат 20 декабр 2022 1047

    Жорий йил 19 декабрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Туркия Фойдали қазилмаларни тадқиқ этиш ва қидириш Директорати (МТА) бош директори ўринбосари Наил Йилдирим ва лойиҳа раҳбари Мустафо Токўғли билан учрашув бўлиб ўтди.

    Маълумот учун: Туркиянинг Фойдали қазилмаларни тадқиқ этиш ва қидириш Директорати 1935 йилда геологик тадқиқот ташкилоти сифатида ташкил этилган. Бош офиси Анқарада жойлашган бўлиб, ташкилотнинг асосий фаолияти геологик қидирув хизматларини кўрсатишдир. МТА Ўзбекистонда 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади.

    Учрашувда МТА вакиллари Ўзбекистонда хорижий инвесторларнинг қулай фаолият юритиши учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаб, янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

    Фойдали қазилмаларни қидириш соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда, сармоявий муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Икки мамлакат мутахассисларининг ҳамкорликдаги фаолиятини кенгайтириш, тажриба ва технологиялар алмашиш, малакасини ошириш имкониятлари ҳам мавжудлиги таъкидланди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Учрашув якунида томонлар ўзаро муносабатларнинг муҳокама қилинган йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида келишиб олдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates