Туркиялик дизайнер Ўзбекистон раҳбари ишончини оқлашга ҳаракат қиляпти

    Бу ҳақда биз 100 дан зиёд хорижлик вакиллар қатнашаётган халқаро маданий мерос ҳафталигида дизайнернинг ўзи Синан Тураман билан суҳбатимиз чоғи билиб олдик. У беш йилдан буён олимларимиз, қурувчиларимиз билан ҳамкорлик қилиб келяпти.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, дизайнер 2021 йилда Янги Ўзбекистон боғидаги мустақиллик монументи стелласи дизайнининг ҳам муаллифи. Бундай шарафли ва масъулиятли иш ва ишонч учун у давлатимиз раҳбиридан ғоят миннатдор. Айни пайтда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги қатор дизайн лойиҳалари борасида ҳамкорликда иш олиб бораётган Синан Тураманга Имом Бухорий иновацион музейи дизайни ҳам ишониб топширилган.

    Унинг таъкидлашича, музейнинг ички мазмунини мукаммал яратиш ўзбек олимлари иштирокисиз бўлмайди. Зеро, Имом Бухорийдек буюк муҳаддис ҳаёти, фаолиятини бир музейда кўрсатиб бериш ғоятда мураккаб. Шунинг учун улуғ олим тарихининг биро жиҳатини назардан қолдирмасликка ҳаракат қилиняпти. Дизайнер лойиҳа тақдимоти чоғи берилган таклифлардан фойдаланиш музейнинг янада мукаммал бўлишига хизмат қилишини айтди.