Хорижлик фуқаролар учун «Ўзбек мактаби» очилди

    Таълим 28 ноябр 2022 1455

    Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Uzbek school» — хорижликлар учун ўзбек тили тайёрлов курслари мактаби очилди.

    Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум бўлишича, мазкур курсларда ўзбек тили энг замонавий усул ва воситалар ёрдамида, тил ўрганувчилар хоҳишига кўра кичик, ўрта гуруҳларда ёки индивидуал ўргатилади.

    Шунингдек, тадбир доирасида университет ўқитувчилари томонидан яратилган «Хорижликлар учун ўзбек тили»дарслигининг тақдимоти ҳам бўлди.

    А1 даража учун мўлжалланган ушбу дарслик оддийдан мураккабга томон мантиқан узвийликда тузилган 12 мавзудан иборат бўлиб, тингловчи ҳарфлардан жумла тузишгача бўлган ёзиш, гапириш, ўқиш, тинглаш кўникмаларни эгаллашга имкон яратади. Ҳар бир мавзу охирида тингловчи ўз билимларини текшириши ва мустаҳкамлаши учун махсус тест топшириқлари берилади.

    Ушбу дарслик шу йўналишда яратилган мавжуд ўзбек тили қўлланмаларидан инглизча кўрсатма ва изоҳларнинг берилиши, ҳар бир дарсда ишлатилган сўзларнинг инглиз тилидаги таржимаси кўрсатилгани билан ажралиб туради.

    Китобга илова этилган аудио-визуал материаллар ўзбек тили фонетикасининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, матнларда акс этган диалоглар орқали турли ситуатив ҳолатларда ишлатиладиган лексик қатлам билан танишади.

    Китоб нафақат ўзбек тилини, балки ўзбек маданиятини ҳам ўрганишга ёрдам беради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates