Туркиянинг «Limak Holding» компанияси билан музокаралар ўтказилди

    Инвестициялар 8 июн 2022 1644

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Туркиянинг «Limak Holding» компанияси фахрий президенти Ниҳат Оздемир билан музокаралар ўтказди.

    Мулоқот чоғида иссиқлик ва гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутган ҳолда, Турк компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди.

    Туркия томони компаниянинг фаолияти ҳамда яқин келажакдаги режалари ҳақида батафсил маълумот берди, шунингдек Ўзбекистонда ишлашга қизиқиш билдириб, кўриб чиқилаётган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари устида иш олиб бориш учун яқин ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

    Шунингдек, энергия инфратузилмаси объектларини қуриш соҳасида тажриба алмашиш ва Туркиянинг илғор технологияларини жорий этиш мақсадида «Limac Holding» эксперт ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишилди.

    Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан навбатдаги тадбирларни ҳамда юзага келаётган муаммоларни тезкор ўрганиш бўйича яқин муносабатларни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates