“Ўзгидромет“ агентлигининг маълум қилишича, бугун кундузи ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари бироз совуқ бўлиши сақланиб туради, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати 8-11 даража илиқ атрофида бўлади. Чоршанба ва пайшанба кунлари кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шимолда ҳарорат асосан кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 4-9 илиқ бўлади.
Тошкентда: 3-7 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-4 февралда кечалари 0-2 даража совуқ, кундуз кунлари 8-10 даража илиқ бўлади. Ҳарорат 5-7 февралда кечалари 1-3 даража илиққача, кундуз кунлари 12-15 даража илиққача аста-секин кўтарилади.