баннер
23 апр 2025
01:23

    Ҳафта давомида ҳаво-ҳарорати +31 даражагача кўтарилади

    Эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +23...+28 даража атрофида, баъзи жойларда +30 даражагача бўлади.

    Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

    Қайд этилишича, 9 апрель – чоршанба куни республика жанубида, марказий ҳудудларда ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат +3...+6 даражага пасаяди.

    Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб +28...+31 даража бўлади.

    Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

    7 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    7-8 апрель кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

    Тошкентда 7-11 апрель кунлари ёғингарилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат 7-8 апрель кунлари +26...+28 даража, 9 апрелда +22...+24 даража, 10 апрелда +25...+27 даража, 11 апрелда +28...+30 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +10...+15 даража бўлади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech