Чиқиндиларни қайта ишлаб, энергия олиш борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Хитойнинг «Shanghai SUS Environment» чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги компанияси раиси Зишен Лонг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.