Бундан бироз аввал аёллар ўртасида Ф54 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 20.73 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.
Нурхон ўтган йили Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ушбу йўналишда олтин медаль ва “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритган эди.
Ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ушбу жаҳон биринчилигида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медални қўлга киритди.