Uzbekistan Airports расмий сайтида онлайн табло ишга тушди

    Энди мамлакатимизнинг халқаро аэропортларида барча рейсларни кузатиш имкони бор

    Uzbekistan Airports расмий сайти – www.uzbairports.uz орқали Ўзбекистоннинг барча 11 халқаро аэропортларида мунтазам халқаро ва ички рейсларнинг жўнаб кетиш/келишларини кузатиш имкони пайдо бўлди.

    Йўловчилар ва кутиб олувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир рейс ҳақида онлайн таблода реал вақт режимида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

    сана,

    вақт,

    парвоз рақами,

    авиакомпания номи,

    йўналиш,

    терминал,

    бортга чиқиш эшиги,

    парвоз ҳолати (жўнаб кетган тақдирда), шунингдек, лента рақами ва багажни қабул қилиш вақти (келишда).

    Онлайн табло илгари жорий қилинган AODB (Aeroport Operational Database) аэропорт операцион базасини юритиш тизими ва авиакомпаниялар билан слотларни мувофиқлаштириш ва жадвалларни яратиш учун Slot (Slot Management System) қуйи тизимининг бир қисмидир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates