Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди.
Бугунги шонли байрам – 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан мўътабар фахрийларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.
Шу кунларда юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти топширилмоқда. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, меҳр-эҳтиром кўрсатилаётир.