Uzbekistan Airways Сеулга парвозлар сонини оширади

    Транспорт 19 апрел 2022 1519

    Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Сеул – Тошкент халқаро йўналиши бўйича авиақатновлар сонини оширади.

    Айни пайтда мазкур йўналишда авиақатновлар ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари амалга ошириляпти.

    2022 йил 3 майдан бошлаб, ушбу йўналишда ҳафтанинг сешанба кунлари ҳам парвозлар бажарилади.

    Муҳим: давлатга кириш учун йўловчилар ПЗР-тестининг салбий натижасини (амал қилиш муддати 48 соат) тақдим этишлари керак.

    Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек хабарда қўшимча маълумотларни +998 78 140 02 00 телефон рақами орқали олиш мумкинлигини эслатилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates