Ўзбекистон ва Миср: парламент дипломатияси имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Самарқанд шаҳрида ўтказилган Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этиш учун юртимизда меҳмон бўлган Миср Араб Республикаси Парламенти Сенати Раиси ўринбосари Фиби Фавзи Гиргис билан учрашди.