Ўзбекистон ва Куба ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилья билан телефон орқали мулоқот қилди.

    «Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилья жаноблари билан телефон орқали самимий мулоқот қилдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — Бизнинг кенг кун тартибимиз барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ масофага қарамасдан, Ўзбекистон ва Куба Ташқи ишлар вазирликлари Ўзбекистон ва Куба ҳамкорлигини сезиларли натижалар билан кенгайтириш йўлида барча имкониятларини сафарбар этишига келишиб олдик».

    Эслатиб ўтамиз, шу йил 24 февралда Куба элчиси этиб тайинланган Карлос Валдес де ла Консепсённи Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган эди.

    Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2006 йил 13 мартда ўрнатилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates