Бугун таниқли журналист устоз Абдусаид Кўчимовнинг таваллуд куни

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, таниқли ёзувчи ва шоир Абдусаид Кўчимов 1951 йил 15 май куни Ургут туманида туғилган.

    1972 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.

    Меҳнат фаолиятини «Ўқитувчи» нашриётидан бошлаган. Кейинчалик "Ленин учқуни" газетасида, “Шарқ юлдузи” журналида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ва бошқа қатор масъул лавозимларда ишлаган.

    Йигирмага яқин шеърий ва насрий китоблари чоп этилган.

    2017 йилдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.

    «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени ҳамда «Шуҳрат» медали, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланган.

    "Янги Ўзбекистон" ва "Правда Востока" газеталари жамоаси устоз журналист Абдусаид Кўчимовни таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик, улкан ижодий ютуқлар тилаймиз.

    Устоз журналистни қутлуғ ёши билан қутлаймиз.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates