Бу ҳақдаги хабар Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бугун, 15 май куни соат 09:11 да келиб тушган.
Маълум қилинишича, қутқарувчилар айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини бажарган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган.
Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.