Ўзбекистонда социал туризм ассоциацияси ташкил этилди

    Туризм 9 май 2020 1807

    Бу ҳақда туризмни ривожлантириш қўмитаси расмий сайтида хабар берилди.

    Мақсад сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш ва улар учун муносиб шароитлар яратишдан иборат. Ассоциассия Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш истагидаги жисмоний шахсларни бирлаштириш ва уларнинг саъй-ҳаракатларини социал туризмни ривожлантиришга йўналтириш, жумладан, болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган юртдошларимизнинг саёҳатларини ташкил этишга кўмаклашади.

    Ассоциациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

    • имконияти чекланган юртдошларимиз ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия аксияларини ўтказиш;
    • имконияти чекланган шахслар саёҳат қилишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш;
    • социал туризм соҳасида давлат дацурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
    • инклюзив туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, учинчи ёш тоифа вакиллари, шунингдек, ногиронлиги бўлган кишилар учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этишга кўмаклашиш ва б.

    Ўзбекицон социал туризм ассоциацияси мамлакатимизда инклюзив туризмни ривожлантиришга ҳамда бу борада хорижий турдош уюшмалар билан ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш йўлида хизмат қилади.

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда имконияти чекланган юртдошларимиз учун “Саёҳат барча учун!” хайрия саёҳати ташкил этилади ҳамда уларнинг диққатга сазовор масканларда саёҳат қилиш имкониятларини баҳолаш ишлари амалга оширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates