Владимир Норов Шри-Ланка Ташқи ишлар вазири билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 22 сентябр 2022 1397

    2022 йил 20 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Али Сабри билан учрашди.

    Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

    Томонларнинг БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттириш тайёрлиги қайд этилди.

    Шри-Ланка Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томонидан Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги сиёсий-дипломатик ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Савдо, инвестициялар, сайёҳларни жалб этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки мамлакат ўртасида шартнома-ҳуқуқий базани кенгайтириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates