Волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиблари Олмалиқда аниқланади

    Шу йилнинг 19-20-21-ноябр кунлари Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” спорт мажмуаси волейбол бўйича мамлакат суперкубоги баҳсларига мезбонлик қилади.

    Эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби Самарқанднинг “Ўзтелеком” жамоаси чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритган ОТМК жамоаси билан куч синашади.

    Aёллар ўртасида эса мамлакат чемпиони ҳамда кубоги соҳиби, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг СКУФ жамоаси Нукус давлат педагогика институти волейболчи қизлари билан бош соврин учун мусобақалашади.

    Ўйинлар икки ғалабагача давом этади. Aгар дастлабки икки ўйинда Ўзбекистон суперкубоги қарама-қаршилигининг ғолиби аниқланса, у ҳолда сўнгги учинчи ўйинни ўтказишга эҳтиёж қолмайди ва мусобақа тўхтатилади.

    "Мабодо дастлабки икки ўйиндан кейин кучлар тенг келиб қолса, у ҳолда суперкубок соҳиби сўнгги учинчи кунги ўйинда аниқланади. Aйнан Ўзбекистон суперкубоги баҳслари билан мамлакатимизда жорий йилги волейбол мавсуми ўз якунига етади", дейилади Туризм ва спорт вазирлиги хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates