Х вируси: ЖССТ янги пандемияга тайёргарлик кўра бошлади

    Неча йилларки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эътиборни кучайтириш керак бўлган касалликлар ва вируслар рўйхатини тузиб келмоқда.

    Мазкур рўйхатда Эбола ва Зика касалликлари ҳам бўлган, 2018 йили пандемияга олиб келиши мумкин «Х касаллик» деб номланган вирус ҳам қўшилганди. Икки йил ўтар-ўтмас COVID айнан худди шундай касаллик сифатида тан олинди.

    Эндиликда тадқиқотчилар одамлар учун потенциал хавф туғдирадиган бошқа патогенларни таҳлил қилишмоқда. Аввало, мутахассислар рўйхатга ҳайвон вирусларини киритдилар. Улардан тахминан бир юз йигирматаси одамлар учун хавф туғдиради ва маймун чечаги бунинг яққол мисоли бўлди.

    Яқин келажакда мутацион гибрид ёки бактериал инфекция туфайли пандемия пайдо бўлиши мумкин. Шу боис ҳам мутахассислар вирус прототиплари учун вакциналар ва дори-дармонларни ишлаб чиқишни таклиф қилмоқдалар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates