Халқаро форматдаги озиқ-овқат хавсизлигини таъминлашда бир-бирини тўлдириш ҳамкорлиги

    Фикр 11 сентябр 2023 720

    Жорий йил 7-8 сентябрь кунлари ҳамиша навқирон ва гўзал Самарқандда икки кунга мўлжалланган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Халқаро конференция  бўлиб ўтди.

    Жаҳон нигоҳини тортган мазкур анжуманни Самарқандда юқори даражада ўтказиш давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиеёв томонидан бир йил аввал Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Саммитида илгари сурилган эди.

    Глобаллашув шароитида долзарб Халқаро конференция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАО ҳамколигида ташкил этилди.

    Том маънода яқин келажакда биз ва иштирокчи давлатларни кутаётган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича муаммоларнинг олдини олишга қаратилган Халқаро конференция фаровон яшашни бугундан режалаштириш бўйича галдаги улакан амалий ташаббуслар пойдевори бўлди.

    Чунки озиқ-овқат хавфсилиги бевосита фақат сармоя билан эмас, балки уруғчилик, режалаштириш, ер ва сув муаммолари ва уларни минтақавий даражада оқилона ҳал қилиш билан боғлиқдир.

    Бежизга Конференцияга дунёнинг ривожланган мамлакатлардан дипломатлар, мана ман деган иқтисодий ташкилотлар ва молия институтлари, қолаверса, илмий институларнинг ишончли вакиллари ташриф буюрмади.

    Ўзбекистон томони жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда озиқ-овқат бўйича хавф туғдириши мумкин бўлган масалаларни институтционал кўриб чиқиш мазкур конференциянинг асосий мақсади эканини ўртага ташлаши ташриф буюрганларга бирдек манзур бўлди.

    Самарқандда икки кун давом этган “Марказий Осиё ва Кавказда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва инновациялари” ҳамда “Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форуми” ўтказилиши реал иқтисодий прогматик воқейлик бўлди, десак тўғри бўлади.

    Халқаро конференция муносабати билан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда ташриф буюрган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюйни самимий кутиб олди.

    Олий даражадаги учрашувда глобал миқёсда долзарб бўлган озиқ-овқат соҳаларида кутилиши мумкин бўлган хавфлар борасида мулоҳазалар юритилди. Ўзбекистон раҳбариятининг бу масалага нафақат минтақа, балки халқаро мивқёсда констриктив курашиш долзарблигини илгари сураётганини алоҳида таъкидланди. Бундай эзгу, ўта муҳим ташаббус учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирилди.

    Бундан ташқари, ФАО бош директори қишлоқ хўжалаги ва аграр секторлардаги амалга оширилиши лозим бўлган инновациялар, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аграр маҳуслотларни саноат ишлаб чиқаришга жадал ва кўламли йўналтирган ҳолда, қўшимча қиймат яратишни қўллаб-қувватлади. Бу борада халқаро бозорга чиқиш режалари, логистика ва барқарор ривожланиш учун зарурий дастурлар билан яқиндан танишди.

    Ўзбекистон ва ФАО томонлари 2030 йилга қадар мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурига қишлоқ хўжалигини илмий тадқиқотлар ва инновациялар асосида модернизация қилиш, аграр соҳани рақамлаштириш, молиявий қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан воситаларини амалга ошириш ҳамда агроозиқ-овқат тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшма тадбирларни киритишга келишиб олди.

    Таъкидлаш жоизки, жаҳонда юз бераётган совуқнафас можаролар, иқлим ўзгаришлари, ундан олдин COVID-19 таъсири натижасида жаҳонда аҳолининг кудалик яшаш эҳтиёжлари учун нархнинг ўсиши болалар сонининг кескин тўйиб овқатланмаслигига олиб келмоқда.

    ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, ўсмир қизлар ва репродуктив ёшдаги (15-49 ёш) аёлларнинг кундалик озиқланиш бўйича ҳозирги ҳолати, мувозанатдан чиқиб кетган.

    Хусусан, тўйиб овқатланмаслик, микроэлементлар танқислиги ва камқонлик шакллари паст ва ўрта даромадли мамлакатларда кузатилиб, энг заиф болалар ва ўсмир қизлар, ҳатто аёлларга таъсир кўрсатмоқда.

    Айни дамда тез ўсиши ҳисобига Ер юзида 8 миллиард аҳоли истиқомат қилмоқда. БМТнинг Aҳолишунослик фонди статистикасига қараганда, яна 40 йилдан сўнг сайёрамиз аҳолиси 9 миллиарддан ошиб кетади. Асримиз сўнгигача инсоният 10 миллиардга етиши мумкин. Демографик ўсиш кескин давом этаверса, бу рақам 15 миллиард нафарга етиши прогноз қилинган.

    Бироқ дунёда фаровонлик даражасининг ошиши, таълимдаги ислоҳотлар ва соғлиқни сақлаш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар самараси ўлароқ туғилиш камайиши мумкин деган қарашлар ҳам ўртага ташланмоқда. Масалан, бундан 60 йил аввал бир аёлга ўртача 6 нафар бола тўғри келган бўлса, эндиликда бу рақам анча камайган. Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда бир аёлга 1,7 бола тўғри келса, ривожланаётган мамлакатларда бир аёлга 4,2 нафар бола тўғри келади.

    Дунё бўйича бу рақам 2,5 фоизни ташкил қилади. БМТга институтлари таҳлилича, аҳоли сонининг ўсишига инсоният қўлга киритаётган муваффақиятлар бош омил бўлмоқда. Аҳолининг ўсиши Осиё ва Африка қитъалари ҳисобига бўлмоқда. Аҳоли сонининг ошиб бориши билан озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ҳам ортиб бориши ҳеч кимга сир эмас. Инсониятни боқиш учун 2050 йилга бориб озиқ-овқат маҳсулотларини ҳозиргига қараганда 80 фоиз кўп ишлаб чиқаришни тақозо этади.

    Масаланинг яна бир жиҳати, қашшоқ мамлакатларда аҳоли тўйиб овқат емаётган бир вақтда ривожланган мамлакатлар аҳолиси кўп овқат истеъмол қилишдан семириб кетмоқда, деган қарашлар ҳам йўқ эмас. Бу фикрлар ҳам бир давлатга талабга яраша меҳнат қилиш, оилада соғлои овқатланиш маданиятини шакллантриш, режалаштириш ва захиралар яратиб боришни ўргантади.

    Бугунги кунда Ер юзида 600 миллион аҳоли меъёридан кўп овқат истеъмол қилиши қайд этилган. Хусусан, АҚШ ҳиссасига юз миллион киши тўғри келади. Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида аҳоли кўп овқат еяётган бир вақтда ривожланаётган мамлакатларда овқатланиш яшаб қолишнинг бир имкони сифатида кўрилмоқда. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, бугунги кунда сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизи тўйиб овқат емайди. Жаҳонда болалар ўлимининг 55 фоизи тўйиб овқатланмаслик оқибатида содир бўлмоқда.

    Озиқ-овқат хавфсизлигига босим кучайиб бораётган ва глобал озиқланиш мақсадлари учун белгиланган муддатлар тез яқинлашаётган бир пайтда, ҳукуматлар ва уларнинг гуманитар ҳамкорлари халқаро даражада ечим топишда қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ва бошқа тармоқларда бир бирини тўлдириш имкониятларини ишга соладиган пайт келди, деб айта оламиз.

    Энди яна Самарқандда бўлиб ўтган Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган халқаро конференция бўича фикримизни давом эттирсак.

    Конференция муносабати билан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Чху Гён Хо бошчилигидаги делегацияни қабул қилиши келгусида қишлоқ хўжалиги соҳаси Жанубий Корея тажрибаларидан кенг фойдаланишга яна бир институционал асос бўлди.

    Зеро, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Жанубий Корея ўзаро савдо ва инвестиция сальдоси ошиб, биргина 2022 йилда товар айирбошлаш 24 фоизга кўпайди. Негаки, бугунги кунда Корея сармояси иштирокида 1000 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, Жанубий Корея инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошди.

    Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Корея Эксимбанки ва унинг фондлари билан кўп йиллар давомида самарали ҳамкорлик қилинаётгани, улар билан биргаликдаги лойиҳаларнинг умумий портфели 3 миллиард доллардан зиёдни ташкил этгани қайд этилди.

    Давлатимиз раҳбари “Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига” маъруза ўқиркан, маърузада жаҳондаги 32 та давлатидан 620 нафар вакиллар, 30 дан зиёд нуфузли халқаро ташкило муттасаддилари иштирок этаётгани мазкур конференциянинг глобаллашув шароитида истиқболли аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

    Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасидаги ислоҳотлар янада чуқурлаштирилар экан, унинг соҳа ва тармоқларини ­таркибий жиҳатдан ўзгартириш ­бўйича дастурлар ижроси ўз самарасини бермоқда.

    Жумладан, индустирал жиҳатдан тармоқларни модернизация қилиш орқали ҳудудларнинг рақобатдошлик даражасини ошириш, экспорт ­салоҳиятини ривожлантириш ва хорижий сармоялар ва илғор технологияларни соҳаларга жадал татбиқ қилинмоқда. Бундан кўзланган мақсад 2030 йилгача ­мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини 2 баробардан оширишдир.

    Ялпи ички маҳсулот ошиши ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги асосий хом ашё етиштириб берувчи соҳаси ҳисобланади. Бу хусусида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2020 йил 16 декабрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида “Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат ­комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини ­изчил ривожлантиришга катта ­эътибор қаратилади”, деб таъкидлаган эди.

    Далвтимиз раҳбари томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида нафақат индастриал, балки маҳаллабай усулда ишлаш дастурларига асосан улкан туб ислоҳотлар амалга ошрилди. Бу саъй-ҳакратлар Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан ўтказилган Индекс ўрганишларида ўз натижаларини бера бошлади. Ўрганишлар шуни кўзрсатадики, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларинг хавфсизлиги бўйича жаҳоннинг 113 та мамлакати табиий ресурслари ҳамда барқарорлигига оид тадқиқотлар олиб борилган.

    Илмий асосланган прогнозларда 2019-2022 йиллар бўйича умумий рейтингда Ўзбекистон 12 ўринга кўтарилган, 2022 йилда 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллаган. Шунингдек, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 мамлакат ичида биринчи ўринда қайд этилган.

    Бугунги кунда Ўзбекистон рейтингларда «Иқтисодий фойдалана олиш имконияти» категорияси бўйича 18 ўринга, «Сифат ва хавфсизлик» категорияси бўйича 3 ўринга, «Барқарорлик ва мослашиш» категорияси бўйича 36 ўринга кўтарилгани эътироф этилмоқда.

    Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини янада яхшилаш учун ички бозорда озиқ-овқат турларини кўпайтириш, импорт таъминотини диверсификация қилиш муҳим аҳамият касб этади.

    Юқоридаги мақсад-вазифалардан келиб чиқиб, Конференцияда маърузада озиқ-овқат хавфсизлиги, уни истеъмолчиларга барқарор етказиб бериш, очлик ва камбағаллик, қашшоқликка қарши кураш масалалари бугун ҳам ўта долзарблигига урғу берилди. Шунингдек, “яшил инқилоб” ва инновацион технологиялар қишлоқ хўжалигига самарали татбиқ этилаётгани демографик ўсиш жараёнида инсониятни озиқ-овқат билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши билдирилди.

    Президентимиз ўз марузасида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсад-ларига глобал иқлим ўзгаришлари, нефт-газ соҳасидаги муаммолар катта чанг солиб қишлоқ хўжалиги ва инвестиция ҳажми камайишига олиб келаётганини уруғлади.

    Озиқ-овқат хавфсилигига таҳдид солаётган муаммоларга ечим: озиқ-овқат экинларининг вегетатив даврида ташқи таъсирларга чидамли навларини яратиш, гўшт ва сут берадиган чорва наслчилигини янада яхшилашдир. Шу қаторида ёшларни, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича агро-консалтинг хизматларини институционал кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади.

    Қишлоқ хўжалигини тараққий эттириш учун ҳамён кўтарадиган техникалар ишлаб чиқариш, бунда “яшил технологиялар”дан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар берилди.

    “Биз энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик ҳамда озиқ-овқат юклари ҳаракатини тартибга соладиган қоидаларни соддалаштириш тарафдоримиз. Савдо йўллари хавфсизлиги ва очиқлигини таъминлаш давлатлараро муносабатларда ўзгармас тамойил бўлиб қолиши зарур”, деди давлатимиз раҳбари.

    Конференцияда агротармоқ иқтисодиётимиздаги етакчи секторлардан бири экани, унда меҳнатга лаёқатли аҳолимизнинг 27 фоизи даромад топиб яшаётгани таҳлил қилинди.

    Республикамизда қишлоқ хўжалигини озиқ-авқат хавфсизлигини таъминлашда асосий соҳага айлантириш, қишлоқ жойларда аҳоли ҳаёт даражасини янада яхшилаш, аҳолини арзон, сифатли, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Икки кун давом этган Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро конференцияда истиқболли конструктив дастурлар доирасида келишувларга эришилди. Бинобарин Ўзбекистон тадбиркорлар, ишбилармон доираларни қўллаб-қувватланган ҳолда 2 миллард АҚШ долларига тенг шартномалар имзолашга эришди.

    Бундай йирик кўрсаткичли шартномалар мамлакатимизда келгусида қишлоқ хўжалаги ва агро логистика соҳлари инновацион технологияларга янада жадал ўтишини ва экспорт ҳажмини оширишни, ривожланган мамлакатлар билан савдо-иқтисодий интеграциялашиб саноат ҳудудларини кенгайтиришни кафолатлайди. Натижада юртимиз ҳулдудларида минг-минглаб янги иш ўринлари яратилилиб камбағаллик қисқаради, халқимизнинг турмуш фаровонлиги янада ошади. Ислоҳотларимизнинг бош мақсадлари ҳам шу.

    Қўнғиротбой ШАРИПОВ,

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори,

    техника фанлари доктори, профессор

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates