Халқаро рейтинглар олий таълим муассалари учун нега муҳим?

    Бугунги кунда рақобатнинг ўта ривожланиб кетиши нафақат олий таълим муассасалари ўртасида, балки халқаро рейтингларга кириш учун имконият қидириш билан ҳам бўлаяпти.

    ОТМнинг халқаро рейтинги бу – бир нечта давлатлардаги айрим ташкилотлар томонидан ҳар йили ўтказиладиган ва ОТМнинг фаолиятини дунё миқёсида баҳолаб борувчи баъзи ташкилотларларнинг фаолият натижаси бўлиб ҳисобланади. ОТМларнинг халқаро рейтинги айни кунга келиб жуда ҳам кўплаб тармоқларни қамраб олмоқда, шунингдек доимий равишда бутун дунёга эълон қилиб борилмоқда.

    Бу эса ўз навбатида ҳар бир ОТМ учун муҳим стратегик мақсадларга эришишнинг йўлларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Бу каби стратегик мақсадларга ОТМнинг халқаро коллобарациясини, унинг бошқа ташкилот ҳамда ОТМлар билан ҳамкорлигини, университет ва институтларнинг халқаро талабалар билан алоқасини янада мустаҳкамлаб, уларнинг айнан шу олий ўқув юртида таълим олишга интилишини орттиради.

    Чунки олий таълим муассасаларининг халқаро рейтинги яхши бўлгани сари унга қизиқувчиларнинг сони ҳам ортиб бораверади. Шу билан ОТМнинг ўзи ҳам талабаларнинг ва рейтинг ташкилотларининг талаби доирасида сифатли талим беришга қаратилади. Бу йўлда барча фан контентларининг ҳам сифат даражаси янада ошишига олиб келади.

    Ҳозирги кунда кўплаб халқаро рейтинг ташкилотлари самарали фаолият юритмоқда.

    Бу рейтинглар фаолиятини ўрганиб чиқадиган бўлсак, барчасининг асосий мақсади айнан олий таълим муассасаларининг таълим билан боғлиқ фаолиятини ривожлантиришга ва бирхиллаштиришга қаратилганини кўриш мумкин. Бу эса ОТМнинг таълим билан боғлиқ фаолиятини халқаро стандартлар асосида юритишини тақозо этади. Халқаро стандартлар талаби доирасида таълим бериш билан шуғлланадиган ҳар қандай университет ёки институтга албатта, қизиқувчиларнинг сони кундан кунга ортиб бориши аниқ.

    Бу рейтингларнинг қидирув тизимига алоҳида тўхталиб ўтишимиз жоиз. Масалан, ҳар қандай ўқишга қизиқувчи ёш ушбу халқаро рейтингларга кирувчи ОТМ тўғрисида жуда кўп зарурий маълумотларни олиши мумкин.

    Агар талабалар аниқ мақсад билан ҳаракат қиладиган бўлса, ўзлари учун керак ва мос бўлган олий таълим муассасасини осонгина аниқлаб олишлари мумкин.

    Юқоридагиларга асосан барча ёшлар, айниқса абитуриентларимизга ушбу халқаро рейтинг ташкилотлари платформаларидаги имкониятларни ўрганиш ва ундан кенг кўламда фойдаланиш шароитларини яратиб бериш барчамиз учун фойдали бўлади.

    Нурмуҳаммад ҲАМИДОВ,

    ТДЮУ доцент вазифасини бажарувчиси, ю.ф.ф.д (PhD)

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates