Халқаро таэквондо (ITF) федерацияси икки нафар ҳамюртимизга қора белбоғ соҳиби унвонини берди

    Спорт 27 октябр 2020 1189

    Халқаро таэквондо (ITF) федерацияси Ўзбекистон таэквондо ITF Миллий ассоциацияси президенти Лазиз Ҳасановга 7-ДАН ва Миллий ассоциациямизнинг Бухоро вилояти бўлими раҳбари Убайт Мукаррамовга 6-ДАН қора белбоғ ҳамда Халқаро тоифадаги инструктор сертификатларини топширди.

    Спортчи ёки мураббийлар Халқаро таэквондо (ITF) федерациясининг 7-ДАН даражасини олиши учун ушбу спорт турида камида 30 йил фаолият олиб борган бўлиши лозим. Лазиз Ҳасанов эса 31 йилдирки ушбу спорт турини Ўзбекистонда оммалаштириш йўлида жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

    Бу эса юртимизда нафақат Олимпия спорти турлари, балки Олимпия ўйинларига киритилмаган ва миллий спорт турларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates