Хитой АҚШни космик пойгада ортда қолдириши мумкин — Конгресс хавотирда

    NASA Ойдаги Артемида миссиясини яна кечиктирди ва бу АҚШ Конгрессида хавотир уйғотди. Хитой Ойни тадқиқ қилишда Қўшма Штатлардан олдинда бўлиши мумкин деган хавотирлар бор.

    NASA астронавтлари 2026 йил сентябригача Ойга қўнмаслигини маълум қилди. Конгресснинг кўплаб аъзолари буни жиддий геосиёсий муаммо деб ҳисобламоқда.

    Чунки АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси, Фан, коинот ва технология қўмитаси раиси Френк Лукас шундай деган эди: “Ойга қўнган биринчи давлат Ойнинг келажакдаги фаолияти учун претседент ўрнатиши мумкин.

    Агентлик "Starship” космик кемаси бир неча прототип портлашлари туфайли ўз вақтида қурилмаслигидан хавотирда.

    Бу масалаларни муҳокама қилиш 50 йилдан кўпроқ вақт олдин содир бўлган, АҚШ ва собиқ Совет Иттифоқи ўртасидаги космик пойгани эслатмоқда.