Топилма 2024 йилнинг июнь ойида, Мексиканинг 105-сонли федерал йўлида янги автомобиль йўлини қуриш жараёнида аниқланган.
Американинг JILA тадқиқот институти мутахассислари тарихдаги энг аниқ атом соатини яратди. Олимларнинг arXiv'да тақдим этилган мақоласининг дастлабки нашрига кўра, агар соат юриши ҳаётнинг бошиданоқ кетаётган бўлса, улар атиги бир сонияни йўқотган бўларди.
"Француз Эксалибур" деб ҳам аталадиган сирли Дурендал қиличи бир пайтлар Рокамадурдаги 9,7 метрлик қояга санчилган эди. Объект деярли 13 аср давомида ўз ўрнида бўлган, қоя қилич туфайли диққатга сазовор жой ҳисобланган. Ишончлилиги учун қилич занжир билан тошга бириктирилган. Сўнгги хабарларга кўра қилични ўғирлаб кетишган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
120 йилдан ортиқ вақт давомида антикитерия механизми одамларнинг эътиборини тортган эди, аммо яқинда ўтказилган тадқиқотлар ушбу ажойиб қурилманинг мақсадини яхшироқ тушунишга имкон берди. Қадимги асбобнинг топилган қисмлари унинг самовий ҳодисаларни, жумладан тутилишлар ва сайёраларнинг жойлашувини кузатишда қўлланилишини кўрсатади.
Июль ойида "Sothebyʼs" аукционида тарихдаги энг катта ва тўлиқ сақланиб қолган "stegosaurus" скелети сотилиши режалаштирилган. Ҳозирда унинг нархи 5 миллион долларга баҳоланмоқда.
Бразилия ҳудудида олиб борилаётган қазишмалар давомида олимлар бўр даврида яшаган тимсоҳга ўхшаш жонзотнинг яхши сақланган бош суягини аниқлади. Топилманинг бир қатор ноёб анатомик хусусиятлари шуни кўрсатадики, бу тўрт оёқли жонзот бошқалар билан алоқада бўлиш учун мураккаб товуш сигналларини чиқара олган.
New Atlas порталининг хабар беришича Шимолий Америкадаги энг узун тросли кўприк тўрт йил деганда қурилиш ишлари ниҳоясига етмоқда. Қайд этилишича, АҚШ ва Канада ўртасида қўшимча алоқани таъминловчи Горди Хоу номли халқаро кўприк қуриб битказилгандан кейин узунлиги 853 метрни ташкил қилади.
Парранда гриппи мослашиш ва ўзгаришда давом этар экан, Илмий ҳамжамият жамоатчиликни ҳушёр бўлишга чақирмоқда.
Италиялик саноат дизайнерлари ва психологлари атроф-муҳит қандайдир тарзда озиқ-овқат таъмига таъсир қилиши мумкинлигини тажриба орқали синаб кўрди. Маълум бўлишича, бу гипотеза маъносиз эмас.
Колорадо университети (АҚШ) гаджетлардаги анъанавий аккумуляторларни суперконденсаторларга алмаштириш бўйича инновацион лойиҳани намойиш этди.