“ИШИД мамлакатнинг кўп ҳудудларида жиддий хавф туғдиришда давом этмоқда. Шу билан бирга, Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузувчи кенг кўламли ҳаво ҳужумлари давом этмоқда. Бу ҳаракатлар тўхтатилиши керак”, дея таъкидлади у.
Гутерриш, шунингдек, 1974 йилда кучларни ажратиш тўғрисидаги келишув шартларини эслатиб, ажратиш зонасида фақат БМТ тинчликпарвар кучлари бўлиши мумкинлигини таъкидлади, деб хабар беради report.az.
“Суриянинг суверенитети, ҳудудий бирлиги ва яхлитлиги тўлиқ тикланиб, барча босқинчилик ҳаракатлари зудлик билан тўхтатилиши керак”, дея қўшимча қилди у.