Ўзбекистон Европага тўқимачилик маҳсулотларини муҳим етказиб берувчиси бўлиши мумкин

    Бизнес 24 феврал 2021 1974

    Mangold Consulting халқаро консалтинг компанияси раҳбари Клаус Манголд «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров билан учрашди.

    Унда Клаус Манголд илгари Германия кийим-кечак брендларининг ўзбек тўқимачилик корхоналари билан ҳамкорликка қизиқиши ошиб бораётгани ҳақида гапирди.

    Учрашувда таъкидланишича, Европа Иттифоқининг қатор йирик чакана савдо дўконлари ва кийим-кечак брендлари Ўзбекистондаги тўқимачилик компаниялари билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқяпти.

    Ўзбекистон, бошқа жаҳон ишлаб чиқарувчиларидан фарқли ўлароқ, катта афзалликларга эга:

    - мавжуд қўшилган қийматли тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш занжирининг мавжудлиги;

    - Европа қитъасига яқинлиги сабабли мавжуд логистика каналлари (тез етказиб бериш муддатлари).

    Бундан ташқари, Ўзбекистон янги ишлаб чиқарувчи ва мода ва дизайнда ўзгача қарашга эга давлат бўлиши мумкин.

    Маълумот учун, Клаус Манголд Daimler Chrysler AG, TUI AG (Германия), Alstom S.A. (Франция), Ernst &Young (США), Metro AG (Германия) ва Continental AG (Германия), Rothschild GmbH (Франкфурт-на-Майне) компанияларида кузатув кенгашининг раиси аъзоси сифатида фаолият юритган.

    К.Манголднинг сўзларига кўра, Пандемия шароитида кўплаб Германия компаниялари тўқимачилик таъминот занжирларини қайта кўриб чиқяпти, бунга немис тўқимачилик машинасозлиги саноатининг ривожланиши тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарилишига бевосита боғлиқ бўлган сабаб бўлади. Шу билан бирга, Германия тўқимачилик сиёсатини қайта кўриб чиқяпти.

    Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти ва Gherzi халқаро консалтинг компанияси билан биргаликда «Экспортни ривожлантириш ва мода инкубатори» лойиҳаси, Better Cotton Initiatives билан ҳамкорликни чуқурлашгани ва Ўзбекистоннинг GSP+ преференциялари бенефициари бўлиши бўйича аризаси Еврокомиссия томонидан маъқулланганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

    Германиялик меҳмонларни Cotton Campaign коалицияси билан ҳамкорликда эришилган катта натижалар ва Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 2020 йил ҳосили натижалари кўра ҳисоботида Ўзбекистонда пахта терими пайтида мажбурий меҳнат омиллари мавжудмаслиги илк бора тасдиқлангани катта қизиқиш уйғотди, деб хабар беради «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    Учрашув давомида доктор Манголд ўзбек ишлаб чиқарувчилари ва Европа Иттифоқи истеъмолчилари ўртасида кўприк бўлиб хизмат қиладиган Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (Eurouz) ташаббуси ҳақида ҳам гапирди. Eurouz – Бош қароргоҳи Брюсселда жойлашган Ўзбекистондаги Европа ишбилармон доиралари манфаатларини ифода этувчи нодавлат бизнес уюшмасининг лойиҳаси. EUROUZ томонидан ишлаб чиқилаётган электрон платформа орқали ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини Европа бозорига тақдим этишлари мумкин.

    2020 йил натижаларига кўра Ўзбекистон Европа мамлакатларига 288,0 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган, шундан 2019-2020 йилларда Германияга 14,0 миллион долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates