баннер
26 апр 2025
09:55

    Халқаро «Siberian Wellness» компанияси: Ўзбекистондаги 15 йиллик фаолият натижалари

    «Siberian Wellness» компанияси 1996 йили Сибирда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда гўзаллик, соғлик ва спорт учун мўлжалланган инновацион ечимлар, шунингдек, атирлар коллекциялари дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатида мавжуд.

    Бундан 15 йил олдин ушбу бренд Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган. Компания фаолият юритаётган барча минтақаларда бўлгани каби мамлакат бозорига долзарб маҳсулотларни таклиф этиш билан бир қаторда биологик фаол қўшимчаларни (БФҚ) истеъмол қилиш маданиятини ривожлантириш, «wellness фалсафаси»ни тарғиб этишга ҳам ҳаракат қилмоқда.

    Юбилей йили муносабати билан «Siberian Wellness» мамлакатимизда ваколатхона, нолдан қурилган ишлаб чиқариш мажмуаси ва 280 мингдан зиёд дарахт экилган ўз боғига эга. Аҳоли, ходимлар ва атроф-муҳитга масъулият билан муносабатда бўлиш, юзлаб иш ўринларини яратиш ва инфратузилмага қаратилган инвестициялар мамлакатимизда сифатли бизнес муҳитини шакллантиришда компаниянинг муҳим ҳиссаси ҳисобланади. Бу эса компания учун тараққиётнинг янги истиқболларини очиб бермоқда.

    Пухта ишланган режа – муваффақиятли старт гарови

    «Siberian Wellness» Ўзбекистон бозорига чиқишни пухта режалаштирди. Энг аввало, аҳил жамоа шакллантирилди ва янги ходимлар махсус ўқув курсларидан ўтказилди. Компаниянинг бош қароргоҳи учун жой танлаш, бинодан бир вақтнинг ўзида ҳам омбор, ҳам офис сифатида фойдаланиш имконияти, товарларни қабул қилиш ва ташиш учун зарур инфратузилманинг мавжудлиги, келгусида кенгайиш имкониятлари каби масалалар муфассал ўрганилди. Сифат ва хавфсизликка бўлган ягона глобал стандартга риоя қилган ҳолда «Siberian Wellness» Ўзбекистондаги бўлинмаларини халқаро ва маҳаллий талабларга мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борди, натижада HACCP, ISO, GLOBAL GAP ҳамда албатта, Halal сертификатларини қўлга киритди.

    Истеъмолчига қаратилган ёндашув

    Ўзбекистонда мижозлар базасини кенгайтириш мақсадида компания Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон ва Нукус шаҳарларида ўз ваколатхоналарини очди. Фаолияти бошланганидан далолат берувчи муҳим кўрсаткич «Siberian Wellness» компаниясининг машҳур маҳсулотларининг сотувда пайдо бўлиши бўлди. Жумладан, иммунитет ва аъло кайфиятни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган кундалик витамин ва минераллар тўплами – «DAILY BOX», максимал самарадорлик ва табиий ингредиентлар таркибига эга премиум тоифали профессионал «Siberian Super Natural Nutrition» nutrition-дастурлари, спорт юкламаларига бардош беришга ёрдам берадиган оқсилли аралашмалардан тортиб мураккаб спорт маҳсулотларигача, нутрициолог ва мутахассислар томонидан шахсий дастурлар тузиш учун мўлжалланган моно маҳсулотлар... Бугунги кунда фақат Ўзбекистоннинг ўзида ушбу инновацион маҳсулотлардан 100 мингдан ортиқ мижоз фойдаланмоқда.

    Вақт ўтиши билан компаниянинг мамлакатимиздаги дўконлари франшизалар билан алмаштирилди – компания тўғридан-тўғри мижозлар билан ишлашни маҳаллий тадбиркорларга ишониб топширди ва савдо майдонларини фақат Тошкентдаги бош офисгача қисқартирди. Компания ўз эътиборини Наманган вилоятидаги активларга инвестиция киритишга қаратди: сўнгги беш йилда «NamAgrotech» корхонаси ташкил этилди, БФҚ ва концентратланган олма шарбати ишлаб чиқариш линияларига эга саноат мажмуаси қурилди. Ҳозирда тўққиз хил мева ҳосил бераётган мевазор барпо этилди. Ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги майдонлари билан бирга меҳнат бозоридаги таклифлар ҳам кенгайди: «NamAgrotech», «Siberian Wellness» ва унинг шўъба корхоналарида 196 доимий ва юзлаб мавсумий ходимлар меҳнат қилмоқда. 120 нафардан ортиқ тадбиркор компания билан ҳамкорликда ўз шахсий брендини ривожлантирмоқда, иш ўринлари яратмоқда. Шу билан бирга, «Siberian Wellness» одамларга шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантиришда ёрдам берибгина қолмай, балки оғир ҳаётий вазиятга тушган инсонларга хайрия йўли билан кўмак кўрсатмоқда.

    Миннатдорлик эътироф демакдир

    Масъулиятли бизнес фақат давлат идоралари даражасида эмас, балки аҳоли томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Бежиз эмаски, 2024 йилда «Siberian Wellness» Ўзбекистонда «Йил бренди» мукофотини бир вақтнинг ўзида икки номинация бўйича қўлга киритди. 2023 йилда эса компания «2022 йилда Ўзбекистон ривожига қўшган инвестицион ва wellness-ҳиссаси учун» махсус мукофот билан тақдирланди. Шунингдек, кўпчилик аҳоли овози билан «Биологик фаол қўшимчалар. Болалар озуқаси» номинациясида ғолиб деб топилди.

    Аммо эътирофнинг энг асосий кўрсаткичи бу маҳсулотга талабдир. «Siberian Wellness» брендининг Ўзбекистондаги машҳур маҳсулотларидан бири кенг қамровли таъсирга эга «Корень» бальзами, шунингдек, «IMMUNO BOX», «НовоМин», «Ритми здоровья» каби витаминли комплекслар ҳисобланади. Организмда моддалар алмашинувини нормаллаштириш учун мўлжалланган топинамбурдан тайёрланган «Табиий иннулин концентрати» («Природный инулиновый концентрат») ҳамда организмни тозалаш учун «Софлик манбаи»дан («Истоки чистоты») ҳам кенг фойдаланилмоқда. Ўзбекистондаги wellness-аудитория тренддаги маҳсулотларга ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, соч, тери гўзаллиги ва бўғимлар саломатлигини қўллаб-қувватлашга ёрдам берувчи, таркибида коллаген мавжуд маҳсулотлар алоҳида эътиборга сазовор.

    Масъулият ҳар бир қадамда

    Ўзбекистонда ташкил этилган NamAgrotech компанияси, «Siberian Wellness» жамоаси каби, нафақат ижтимоий соҳада, балки сайёрамизнинг табиатига бўлган масъулиятли муносабати орқали ҳам ўзини намоён қилди. Ишлаб чиқариш жараёнлари атроф-муҳитга таъсирни минималлаштиришни кўзлаб ташкил этилган: боғларда табиий ўғитлардан фойдаланиш ва сув ресурсларига эҳтиёткорона муносабат, саноат мажмуасида ҳавони тозалаш тизимлари, янги ишлаб чиқариш линиясида пектин тайёрлашга янгича ёндашув - буларнинг барчаси шунга мисолдир.

    Бундан ташқари, 2022 йилда компания ходимлари ва ҳамкорлари Тошкент боғларини кўкаламзорлаштиришда иштирок этиб, 200 та дарахт экди. «Оролдаги боғим» эколойиҳа доирасида сўнгги йилларда волонтёрлар билан ҳамкорликда ва компания кўмагида денгиз суви қочган ҳудудда тупроқ эрозиясининг олдини олиш мақсадида 14 220 та саксаул ва 500 та шўрга ва қурғоқчиликка чидамли дарахт экилган.

    «Siberian Wellness» доимий равишда экологик фаоллик ташаббусларини илгари суради ҳамда ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган «Hayot. Жизнь» ва Mushukkent каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

    Юбилей натижалар ва келажакдаги режалар

    «Siberian Wellness» жамоасининг Ўзбекистондаги фаолиятининг энг муҳим ютуқларидан бири бу бефарқ бўлмаган, масъулиятли ва юксак мақсадларга интилувчи одамлардан ташкил топган «wellness-ҳамжамияти»нинг ташкил топганидир. Уларни умумий иш, қадриятлар ва юртдошларимизнинг ҳаётини яхшилашга бўлган интилиш бирлаштиради. Муҳим сана муносабати билан жамоа юбилей йилининг логотипини ишлаб чиқди – бренд айдентикаси анъанавий ўзбек нақшлари билан безатилди. Бу маҳаллий анъаналарга ҳурмат, шунингдек, минтақавий ривожланиш истиқболларини ифодалайди. Компания эса ўз олдига мамлакатимизда ҳар иккинчи инсондан буюртма олишга эришишдек улкан режаларни қўймоқда.

    Телефон: (+998) 78−113−87−67.

    Сайт: uz.siberianhealth.com

    Facebook: fb.com/siberianwellnessuzbekistan

    Instagram: @siberianwellness_uzbekistan

    Telegram: t.me/swuzbekistan

    «Siberian Wellness» Ахборот хизмати.

    Реклама

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech