Хитойда янги хавфли вируслар аниқланди

    Хитойлик олимлар тропик Хайнань оролида одамлар учун потенциал хавф туғдирувчи саккизта янги вирусни топишди.

    Мутахассислар оролда яшовчи 6 турга мансуб 341 та кемирувчиларнинг вирусли генетик материал тўпламларини таҳлил қилишди. 22 хил оилага мансуб вируслар генлари, жумладан аренавируслар, коронавируслар, астровируслар, пестивируслар, парвовируслар ва папилломавируслар мавжудлиги аниқланди.

    Тадқиқот давомида олимлар саккизта янги вирусни, шу жумладан SARS-CoV-2 мавжуд бўлган коронавирус оиласига мансуб бетакоронавирусларга тегишли бўлган CoV-HMU-1 деб номланган вирусни аниқлашди. Олимларнинг таъкидлашича, бу вируслар “турлар тўсиғидан ўтиб кетса”, одамларнинг уларга йўлиқиб қолиш эҳтимоли юқори, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates