Жумладан, Хива шаҳрида “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” номли халқаро маданий форум, ТУРКСОЙ давлатлари маданият вазирлари доимий кенгашининг йиғилиши ҳамда маданий мерос масалалари бўйича ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Халқаро маслаҳат қўмитасининг I йиғилиши бўлиб ўтади.
Маданий тадбирларда иштирок этувчи меҳмонлар Урганч халқаро аэропортида кутиб олинди. Форум қатнашчилари учун Ичонқалъанинг тарихий ёдгорликлари бўйлаб саёҳат ва театр томошалари ташкил қилинди, деб хабар беради Маданият вазирлиги расмий телеграм канали.
Кеча оқшом Қўҳна арк майдонида “Хива – туркий дунё маданияти пойтахти” деб номланган катта концерт дастури бўлиб ўтди.