Хабарингиз бор, мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 14 календарь кун, яъни 2023 йил 10 январгача давом этиши белгиланган эди.
Бу ҳақда Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
"Гидрометрология маркази хабарига кўра, 11-18 январь кунлари вилоятимизда ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетмаслигини инобатга олиб, 2023 йилнинг 11 январь санасидан барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқиш жараёни бошланишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.