Хорижий давлатда яшаш учун рухсатнома олган депутат ва сенаторларнинг ваколатлари тугатилади

    Ўзбекистон ҳудудида хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини, уларнинг бўлинмаларини ташкил этишга ва уларнинг фаолияти амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

    Президент томонидан 02.07.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-934-сон Қонун имзоланди.

    Ўзбекистон ҳудудида хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини, уларнинг бўлинмаларини ташкил этишга ва уларнинг фаолияти амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

    Эндиликда сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик ҳажми шу маблағларни ажратиш мўлжалланаётган йилдан олдинги йилнинг 1 сентябридаги ҳолатга кўра белгиланган БҲМнинг 2,5%ни Қонунчилик палатасига ўтказилган охирги сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтмаси миқдорида шакллантирилади (илгари – БҲМнинг 2%).

    Ушбу маблағлар Адлия вазирлиги томонидан бу маблағларни олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар ўртасида қуйидаги тартибда тақсимланади:

    • ажратиладиган маблағларнинг 40% сиёсий партиялар ўртасида тенг миқдорда;
    • ажратиладиган маблағларнинг 60% сиёсий партиялар ўртасида уларнинг Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринлари миқдорига мутаносиб равишда.

    Шунингдек, депутат ва сенаторнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилиш ҳолатлари кенгайтирилмоқда:

    • депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор огоҳлантириш олганидан кейин ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда;
    • тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида бир йил ичида 30 ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда;
    • чет давлатнинг доимий яшаш гувохномасини ёки чет давлат худудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни олган тақдирда;
    • партия рўйхати асосида сайланган депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия аъзолигидан чиққан тақдирда.

    Шунингдек, депутат, сенатор томнидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилган тақдирда қуйидаги чоралар кўрилиши белгиланмоқда:

    • огоҳлантириш бериш;
    • узр сўрашни талаб қилиш;
    • одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига йўл қўйилганлиги фактини ўқиб эшиттириш;
    • депутатнинг, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторнинг иш хақидан ушлаб қолиш;
    • депутатнинг, сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш

    Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларига нисбатан ҳам худди шу каби чоралар белгиланмоқда.

    Депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор тегишли палата, ўзи таркибига кирган сиёсий партия фракцияси, шунингдек ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда, ҳар бир иштирок этилмаган ҳолат учун бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолинади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.07.2024 йилдан кучга кирди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates