Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати кўтарилди

    Молия 30 сентябр 2025 1114

    Марказий банк 2 октябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

    Маълумотга кўра, АҚШ доллари курси 16,34 сўмга кўтарилиб, 12 084,10 сўмни ташкил этмоқда. Евро эса 56,61 сўмга ошиб, 14 197,61 сўмга етди. Фунт стерлинг 37,65 сўмга ўсиб, 16 247,07 сўм этиб белгиланди.

    Россия рубли ҳам 1,08 сўмга қимматлаб, 146,72 сўм бўлди. Хитой юани 2,27 сўмга кўтарилиб, 1 697,30 сўмни ташкил этмоқда. Япон иенаси эса 0,46 сўмга ошиб, 81,67 сўмга тенглашди.

    Шу билан бирга, Қозоғистон тенгеси 0,01 сўмга арзонлаб, 21,99 сўм қилиб белгиланди.