Ховос туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

    Рақамлаштириш 27 октябр 2020 637

    Сирдарё вилоятида бугунги кунга қадар Мирзаобод, Сайхунобод туманлари ва Гулистон шаҳрида Рақамли технологиялар ўқув марказлар ташкил этилган. Ушбу марказларга 300 нафардан ортиқ ёшлар жалб этилиб, 100 нафардан ортиқ ёшларга курсларни муваффақиятли битирганлари тўғрисида сертификатлар топширилди.

    Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ховос туманида яна битта Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилди. Марказнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев иштирок этди.

    Марказ замонавий компьютер жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминланган бўлиб, ҳудуд ёшларига рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ўқув курслар ташкил этиш ва киберспортни янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш учун мўлжалланган.

    Шунингдек, марказда ушбу ҳудуддаги давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш мақсад қилинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates