22 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да Россиянинг "Yamal" авиакомпаниясига тегишли Airbus А321 самолёти Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди.
Самолёт Москва — Урганч — Москва йўналиши бўйича 208 нафар йўловчини олиб келди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Москвадан Урганчга мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Yamal" авиакомпанияси Наманган ва Самарқандни Москва билан тўғридан-тўғри рейслар орқали боғлаган эди.