Ўзбекистоннинг Centrum Air хусусий авиакомпанияси шу йилнинг 30 октябр санасидан бошлаб Улан-Удэ-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри авиарейсларни йўлга қўяди.
БААнинг «Etihad Airways» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун расмий рухсатнома берилди.
China Eastern Airlines авиакомпанияси Шанхайдан Буэнос-Айресга парвоз қилиш учун чипталар савдосини йўлга қўйди. Авиакомпания буни “дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри рейс” деб атади, деб хабар беради CNN.
Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.
Марказий Осиё – Хитой (C5+1) фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси авиация маъмурлари ўртасида музокаралар ўтказилди.
Кенг кўламли таъмирлаш ишларидан сўнг, Андижон аэропорти халқаро парвозлар учун яна ўз эшикларини очди.
Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Индонезия авиация ҳукуматлари ўртасида янги келишув имзоланди.
2025 йил 9 августдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўяди.
Ўзбекистонга тўққиз кунлик тур доирасида келган сайёҳлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби кўҳна шаҳарларга ташриф буюради.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар сони уч баробарга оширилиб, ҳафтасига мингтага етказиш бўйича келишувга эришилди.