Яна бир давлат Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлайди

    Европа Комиссияси Босния ва Герцеговина билан расмий аъзолик бўйича музокараларни бошлаш бўйича ижобий тавсиялар беради.

    Босния ва Герцеговина Украина ва Молдова билан параллел равишда Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда Еврокомиссия 12 март, сешанба куни эълон қилиши кутилмоқда, деб ёзади Politico ўз манбаларига таяниб.

    2022 йилнинг декабрида Босния ва Герцеговинага Европа Иттифоқига номзод мақоми берилди. Европа Комиссияси энди расмий аъзолик бўйича музокараларни бошлаш учун ижобий тавсиялар бериши керак.

    Украина ва Молдова мазкур жараёнда олдинга яна бир қадам ташлаш ниятида. Сешанба куни Европа Комиссияси аъзолик бўйича музокаралар учун кўрсатмалар ва асосий тамойилларни белгилаб берувчи музокаралар асосини таклиф қилади. Кейин Европа Иттифоқи давлатлари ушбу матнларни муҳокама қилади.

    Дипломатлар ва Европа Иттифоқи расмийларининг огоҳлантиришича, иттифоқнинг 27 аъзоси ўртасида музокараларни расман бошлаш учун зарур бўлган келишув июнь ойидаги Европадаги сайловлар олдидан амалга ошиши даргумон, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates