Яна бир меморандум имзоланди

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзода билан учрашув ўтказди.

    Мунир Мамадзода самимий қабул, хайрли тилак ва мазмунли нутқ учун миннатдорлик билдирди.

    Мунир Мамадзода ўз сўзи давомида болалар ҳуқуқларини таъминлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлиғини асраб-авайлаш борасидаги яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани, янгиланаётган Ўзбекистонда бу борадаги хайрли ишларни янада ривожлантиришга имконият ва шароитлар яратилаётгани, ҳамкорликдаги дастурларни амалга оширишда замонавий ахборот технология ва методлардан фойдаланиш зарурлиги, дастурларнинг кенг ёйилиши ва амалга ошишида диний соҳа вакилларининг аҳамияти ниҳоятда катталигини қайд этди.

    Йиғилиш сўнггида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва УНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида ҳамкорликка оид Меморандум имзоланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates