Янги газета: «Оила ва табиат»

    Мамлакатимизда 15 июл 2021 2509

    Мамлакатимизда экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалаларига қаратилаётган алоҳида эътибор рамзи сифатида янги нашр «Оила ва табиат» газетасининг илк сони ўқувчиларга тақдим этилди.

    Газета қарийб ўн йилдан буён чоп этилаётган «Оила даврасида» газетаси негизида ташкил этилиб, эндиликда Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий ғояларини кенг жамоатчиликка етказувчи асосий нашрга, партиянинг жамият олдида айтмоқчи бўлган сўзи учун бош минбарга айланади.

    Газета саҳифаларидан юртимизда долзарб бўлиб турган экологик муаммолар, уларни бартараф этишнинг йўллари ҳақида танқидий-таҳлилий материаллар, халқимизнинг табиатга бўлган муносабатини ўзгартириш, ёшларда атроф муҳитни асраб-авайлаш кўникмасини тарбиялашга қаратилган публицистик мақолалар, қизиқарли маълумотлар, халқимизнинг миллий менталитети, қадриятларини ифода этадиган чиқишлар ўрин олади.

    «Оила ва табиат» газетасининг илк сонида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов билан «Қалбида она табиатга меҳри бор ҳар бир инсон Экологик партия тарафдори» сарлавҳали суҳбат чоп этилган. Шунингдек, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар, атроф табиий мувозанатига оид бир қатор таҳлилий-танқидий материаллар билан ҳам танишишингиз мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates