Янги миллий туризм бренди яратилади

    "Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

    Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи резидент бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади.

    Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имижини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги миллий туризм бренди (танитиш белгиси) яратилади.

    Туризм қўмитаси:

    2024 йил 1 октябргача янги миллий туризм брендини яратиш учун танлов ўтказади;

    2024 йил Халқаро туризм куни доирасида биринчи глобал сайёҳлик медиакампусини ташкил қилади;

    2024–2025 йилларда аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган 50 нафаргача хорижий журналист, блогер, влогер ва инфлюенсерларни жалб қилади.

    2025 йил 1 январдан камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган 3 кундан кам бўлмаган бизнес тадбирларни Ўзбекистон ҳудудида ташкил қилган тадбиркорлар 2028 йил 1 январгача ушбу бизнес тадбирларни ташкил қилишдан олинган даромаддан олинган фойда солиғини ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкасига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates