“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари ўтказилади

    Спорт 9 июл 2025 1402

    Президентнинг тегишли Қарорига кўра, 2025 йилдан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатларини уч босқичли “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари шаклида ўтказиб бориш тизими йўлга қўйилади.

    Ушбу спорт мусобақаларда ёшларни спорт билан доимий шуғуллантириш хизматини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг спорт тайёргарлигига эга бўлган спортчилари иштирок этишади.

    Мусобақаларнинг республика финал босқичи ҳар йили Олимпия шаҳарчасида “Президент Олимпиадаси” сифатида ўтказилади.

    Мусобақаларнинг республика босқичида сараланган спортчилар қуйидаги спорт-таълим ташкилотларига миллий терма жамоаларга захира сифатида тайёрлаш учун йўналтириб борилади:

    • 1- ва 2-ўринларни қўлга киритган спортчилар – Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига;
    • 3-ўринни қўлга киритган спортчилар – ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates