Янги Ўзбекистонни соғлом миллат қуради

    “Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 25 апрель сонида Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шодмоновнинг “Янги Ўзбекистонни соғлом миллат қуради” номли мақоласи чоп этилди. Қуйида уни ўқишингиз мумкин.

    Мамлакатимиз ҳозир ниҳоятда масъулиятли даврни бошдан кечирмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида бошланган барча ислоҳотлар ҳар биримизнинг бугун ва келажакда фаровон ҳаёт кечиришимизни таъминлашга қаратилган. Юртдошларимиз ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, шаъни ва ғурурини улуғлаб, ватанига тоғдек таянч бўлиб яшашга қодир, эркин ва азму шижоатли инсонлардир.

    Жамиятда фаровонлик даражаси юқори бўлиши учун мамлакатда соғлом муҳит ва халқнинг розилиги катта ўрин тутади. Бунинг учун эса инфратузилма мукаммал шаклланган, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимига эътибор юқори бўлиши лозим. Янги таҳрирдаги Конституциямизга соғлиқни сақлашга оид муҳим нормалар қўшиляпти. Хусусан, 48-моддада “Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради. Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакл лантириш учун шарт-шароитлар яратади”, дейилган.

    Ушбу модда мамлакатимизда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ижросига қаратилган. Президентимиз тиббиёт ходимлари билан учрашувларда тизимда ечимини кутаётган қатор муаммолар хусусида тўхталиб, уларни вақтида ҳал этиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш борасида фуқароларнинг розилигига эришиш зарурлигини бот-бот уқтиради.

    Бу фикрларнинг янги таҳрирдаги Конституциямизда алоҳида норма сифатида мус таҳкамланаётгани мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида соғлиқни сақлаш соҳаси муҳим ўрин тутиши, соғлом авлод келажаги айнан шу соҳанинг самарали фаолиятига чамбарчас боғлиқлигини кўрсатади. Зотан, келгуси йилларда аҳолини сифатли ва малакали тиббий хизмат билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегия сида ҳам энг муҳим йўналиш сифатида белгиланган.

    Бу янгиланишлар халқнинг чинакам розилигига, соҳанинг янги босқичга кўтарилишига олиб келади. Ислоҳотларга киришилганининг дастлабки кунларидан бошлаб халқимиз соғлиғини мустаҳкамлашга энг муҳим вазифа деб қаралгани, соҳа бўйича хориждаги ютуқларни ўрганиб, миллий тиббиётга жорий этилгани, шифохоналар, тиббий таълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамлангани инсон қадрини улуғлашга қаратилган салмоқли иш бўлганини таъкидлаш жоиз.

    Изчил саъй-аҳаракатлар туфайли тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан таъминланди, шифокор ва ҳамшираларнинг хориждаги нуфузли клиника, университетларда малакасини ошириши йўлга қўйилди. Шифокорларимиз учун халқ билан ишлашнинг “хонадонбай” тизими жорий этилди. Юртимизнинг олис ва чекка қишлоқларига бориб ишлайдиган битирувчилар учун “Қишлоқ шифокори” дастурини амалга ошириш бошланди.

    Айниқса, соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларининг маоши, моддий таъминотига эътибор қаратилаётгани тиббиёт ходимларида, аҳолида, беморларда эртанги кунга ишончни оширмоқда. Кайфиятига, ишга, ҳаётга муносабатига ижобий таъсир этиб, руҳлантирмоқда. Яна бир муҳим янгилик, янги таҳрирдаги Конституциямизга 51-модданинг киритилиши.

    Унга кўра, “Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли. Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга”. Соғлиқни сақлаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш соҳани модернизация қилишда муҳим ўрин тутади.

    Хусусан, мазкур йўналишда тизимдаги шифокорларнинг 45 фоизи, ҳамшираларнинг эса 40 фоизи малака тоифасига эга эмаслиги, шунингдек, кўп муассасаларда мутахассис етишмаслиги сабабли 2022/2023 ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳларига давлат гранти асосида қабул квоталари ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, мақсадли ошириб бориш вазифалари белгиланди.

    Ўн битта тиббиёт олийгоҳида олти ойлик ихтисослашган курсларни ташкил этиб, ҳар йили 500 нафардан оилавий шифокорни ҳудудлардаги энг зарур тор соҳа мутахассислиги бўйича мақсадли ўқитиш дас турини амалга ошириш кўзда тутилди. Фтизиатрия, гематология, неврология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, юқумли касалликлар, лаборатория иши каби тор соҳадаги 15 та мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантлари 4 баробар оширилади.

    Тиббиёт олийгоҳларининг магистратура босқичида ва бакалав риатнинг 5-6-курсларида ўқиётган талабаларга, йўлланма асосида бирламчи ва тез ёрдам тизимида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилди. Бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура таълим тизимини такомиллаштириш, битирувчиларга қўйиладиган малака талабларини эҳтиёж юқори бўлган муҳим йўналишлар бўйича қайта кўриб чиқиш, ўқув режалари, дастурлар ва талабаларнинг билимини баҳолаш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш режалаштирилди.

    Тиббиёт олийгоҳларида алоҳида ўқув марказларини ташкил этиш, уларни замонавий симуляторлар билан жиҳозлаш, олийгоҳларда соҳа учун илғор медицинани чуқур тушунадиган, ахборот технологияларини ва чет тилларни яхши биладиган, бошқарув қобилиятига эга бўлган замонавий тиббиёт менежерларини тайёрлаш келгусида юқори самара бериши шубҳасиз.

    Бу чора-тадбирлар билан чекланмай, хориждан нуфузли мутахассисларни жалб қилиб, тиббий соҳадаги малака ошириш тизимини янги ёндашувлар асосида тўлиқ ўзгартириш, барча тиббиёт олий таълим муассасаларига бириктириш, ОТМларнинг барча кафедралари ўз йўналишида замонавий ўқитиш методикаси, технологияларини ўргатиш, муаллим ва ўқувчиларнинг билимини ҳаққоний баҳолаб бериш каби муҳим вазифаларни амалга ошириши белгилаб берилди. Янги Ўзбекистондаги изчил янгиланишларнинг, кенг қамровли ислоҳотларнинг ижрочиси ким? Шубҳасиз, соғлом халқ, соғлом миллат. Мана шу халқ, миллатнинг соғлом генофондини таъминлаш соҳа ходимларининг энг олий мақсадидир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates