Айниқса, пара енгил атлетика бўйича тажрибали тренерлар – Иброҳимжон Юсупов, Яҳёбек Яқубов, Сардор Худайберганов, Григорий Камуля, Азизжон Норматов, Раҳмонберди Хўжамов, Галина Казаковага, пара дзюдо бўйича моҳир мураббийлар – Маҳмуд Омонов, Муратбой Дусумбетов, Алфия Ибрагимова, Фозил Караматов ва пара таэквондо бўйича таниқли мураббий Бобур Қўзиевга, пауэрлифтинг бўйича тажрибали устозлар – Фазлиддин Умирзоқов, пара сузиш бўйича Равшанбек Амилов ва ўқ отиш бўйича Наталья Ефимовага, шунингдек, психолог мутахассис Лола Агзамовага алоҳида ташаккур изҳор этилди.
“Бугун бир ҳақиқатни тўла ишонч билан айта оламиз: Янги Ўзбекистоннинг ўз матонат мактаби, шон-шараф мактаби бор. Бу мактабнинг чинакам бунёдкорлари сизлар, десак, буям айни ҳақиқат бўлади”, — деди Шавкат Мирзиёев.