Янги йилда янги хизматлар билан...

    Рақамлаштириш 30 декабр 2021 947

    2022 йил 1 январдан Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилиши белгиланган.

    Жумладан, ушбу хизмат Самарқанд шаҳар ва Пастдарғом туман Давлат хизматлари марказларида ҳам синов тариқасида жорий этилмоқда. Хусусан, Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида янги йил бошидан Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва ИД-карта бериш йўлга қўйилмоқда.

    Бугунга қадар марказда мазкур ҳужжатларни расмийлаштириш қурилмаси ўрнатилиб, зарур шарт-шароитлар яратилди. Шунингдек, марказ ходимлари ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида ушбу йўналишда хизмат кўрсатиш бўйича малака оширишмоқда.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, Самарқанд вилоят ИИБ М ва ФРБ ҳамда унинг ҳудудлардаги бўлимлари томонидан ўтган 11 ой давомида жами 324 минг 566 нафар фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштирилиб берилган. Таҳлилларга кўра, бу борада энг кўп кўрсаткич (58 минг 578) Самарқанд шаҳри ҳисобига тўғри келган.

    Ушбу хизматнинг Давлат хизматлари марказларида ҳам йўлга қўйилаётгани вилоят аҳолисига ҳар томонлама қулайлик туғдириб, халқимизнинг вақтини тежаш, мазкур хизматлардан осон ва шаффоф фойдаланишни таъминлаш имконини беради.

    ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates