"Яшил" давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

    Молия 18 июн 2025 1075

    "Яшил" давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (371-сон, 18.06.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, давлат харидларини амалга оширишда "яшил" давлат харидлари тизими жорий этилади ҳамда "яшил" давлат харидлари улуши 2030 йилгача босқичма-босқич 30 фоизга етказилади.

    2026 йил 1 январдан давлат харидларини амалга оширишда экологик мезонлар энг яхши таклифларни танлаш ва тендерлардаги харид қилиш ҳужжатларига мажбурий тартибда киритилади.

    Бунда:

    • экологик маркировкалаш ҳужжатининг ҳар бир тури учун тўпланган балларнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади;
    • иштирокчи таклифининг ушбу мезонларга мос келмаслиги иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилидан четлатиш учун асос бўлмайди.

    Бундан ташқари, давлат буюртмачиларининг 2026 йил учун давлат хариди билан боғлиқ харажатларда "яшил" давлат харидлари улушини камида 15 фоизга етказиши, ушбу кўрсаткични ҳар йили камида 5 фоизга ошириб бориш бўйича чоралар кўриши белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates